мухаббат хамраева журналист биография год рождения
Мухаббат хамраева журналист биография год рождения
Журналист Муҳаббат ҲАМРОЕВА ажойиб аёл. Бир қарасангиз, шошиб сизни илғамайди, бир қарасангиз кўзи тўла меҳр билан қарши олади. Яна бир ажойиб одати бор, ҳеч кимдан ўз ёрдамини аямайди. Бугун Муҳаббат опанинг хонадонига ташриф буюрдик. Бизни қизи Гулруҳ ва набираси Муҳаммадаминхон билан кутиб олди. |
Муҳаббат опа, ҳаммага бир хил ёқиб бўлмайди, аммо ҳамманинг кўнглини олишга интиламиз. Бу парадоксга сизнинг муносабатингиз қандай?
Ҳаётда ҳамма нарса ҳам биз истагандек бўлавермайди. Агар барчага бирдек манзурман, десангиз бу сунъийликдан бошқа нарса эмас. Аммо инсон умри давомида одамларга яхшилик соғиниб яшашига нотўғри тутум деб баҳо беролмаймиз. Кўнгил оламан деб, ўз қалбингиз емрилиб кетса ҳам.
Фидойиликнинг бадали қиммат бўлади.
Гапингизда жон бор, аммо мен учун кимлардир куйиниб турса, нега жим туришим керак?! Мени қўллаб-қувватлашса, ардоқлашса, орзуларимни ҳурмат қилишса. Тўғри, бундай фидоийликни фақат яқинларим қилади. Ҳар бир қўйилган қадамнинг жавоби бор. Биласизми, кимдир сизни хафа қилса, бошқа бировни нишонга олиш тўғри эмас. Фидоийликнинг бадали қанча бўлишидан қатъий назар у кўнгилни тўлдиради, яйратади. Мен учун шуниси муҳим!
Меъёр нуқтаси ҳаётингизда жуда чиройли топилган!?
Кўз тегмасин, денг (кулиб). Бу кунларга ўз-ўзидан етиб келмадим. Бу бахтнинг тагида тоғдек сабр, тинимсиз қилинган меҳнат ва беминнат муҳаббат бор!
Сўз отилган ўққа ўхшайди. Иш жараёнида “бекор айтибман, бекор қилибман” деган афсуслар бўлганми?
. бўлган, бу афсуслар давом этиши ҳам мумкин. Чунки, жараёнда “яшаймиз”! Аммо бир нарсага хурсанд бўламан, ҳеч қачон, шунчаки, эфир тўлдириш учун ишламаганман! Ҳамиша қиладиган ишимни кимгадир нафи тегадими, айтаётган сўзим кўнгилларга малҳам бўладими, деган ҳадик ва ўйлар билан эфирга чиқаман. Агар ўз устингизда ишламай, бўлди, қилиб юрган ишим-ку, деб ёндашсангиз ўша айтилган афсусларни ҳам ҳис этмай қўясиз.
“Бошқа касбни танласам бўлар экан”, деган фикр бир марта бўлса ҳам хаёлингиздан ўтганми?
Барибир, онанингиз танлаган йўлингиздан хурсанд эди.
Албатта. Мен тўнғич фарзандман, онамнинг меҳри бўлакча эди. Мен билан фахрланарди, ғурурланарди “яхши ҳам сени туққаним”, дерди.
Мухлисларни бевафо дейишади.
Менимча ундай эмас. Тўғри, экран қиёфаларни алмаштириб туради. Аммо “ўша қиз, ўша йигит яхши кўрсатув қиларди”, деган фикр томошабинда қолиши аниқ. Шунинг учун мухлисни бевафоликда айбламайман.
Ёш журналистлар — издошларингизни кузатиб қандай хулосаларга келасиз?
Шиддати, шижоати ҳавас қилгуликлари кўп. Афсуски, эфир орқали машҳур бўлиш учун келадиганлари ҳам бор. Биласизми, журналистика шундай соҳаки, у фақат фидоийларни бағрига олади, яхши кўради. Ўзингиздан кечиб, ўзгалар учун яшай билсангиз, албатта, нимагадир эришасиз. Бизнинг ишимизда кунлар тунларга уланиб кетади. Шундай вақтлар бўлганки, бешик тебратиб, чучвара тукканман, шу билан бирга кўрсатув сценарийсини ёзардим. Шукр, ўша қийинчликлар бугун мева берди.
Назаримда анчайин сабрли аёлсиз.
Оилада ҳам, ишда ҳам сабр керак. Мен турмушга чиққан кезларим Бахтиёр ака ишлашимга рухсат бермаган. “Қош-кўзингизни ҳамма томоша қилиши шарт эмас!”, деган эди. Агар ўша пайтда “мен учун ишим муҳим” деганимда болаларимнинг олдида гуноҳкор бўлардим, бугунги бутун бахтим кемтик бўларди. Сабр қилдим, бундан афсусда эмасман!
Демак, кўникувчан экансиз-да?
Кўникиб туриб, аста ўзимнинг қарашларимни илгари сураман. Шунда бировнинг кўнгли оғримайди. Тўғри, вақт ўтади, аммо кетган фурсатнинг бадали сифатида сизнинг орзуларингиз бирин-кетин рўёбга чиқаверади.
Шахсий ҳаётингиздан мамнунмисиз?
Бу сизнинг бахт формулангизми?
Албатта! Бахтли бўлиш бир одамнинг қўлида эмас. Бу мураккаб формула. Лекин оддий ва самимий йўлдан борсангиз, албатта ечимини топасиз.
Суҳбатга Муҳаббат ҲАМРОЕВАнинг қизи Гулруҳни тортдик.
Машҳур журналистнинг қизи бўлиш қанчалик осон ва қийин?
Онам ҳам барча оналар каби меҳрибон, лекин барибир ҳаммадан яхши! Талабчан, меҳрни қизғонмайди, ҳеч қачон эътибордан кам қилмайди. Маҳалла-куйда, одамлар орасида “Муҳаббат Ҳамроеванинг қизиман”, дейиш учун ҳамиша ўзимда маъсулиятни ҳис этаман. Онамга муносиб фарзанд бўлиш мен учун муҳим.
Бошқаларга ўхшамайдиган ҳислати қайси?
Ишонасизми, онам ҳамон Бухорога борсак, келинга айланиб олади. Тонг саҳар туриб, ҳовли супуради, нонушта тайёрлайди. Шу сабабми, бобом ва бувим онамни бошқача яхши кўришади.
Қайнонгиз билан онангизни туташ нуқталарда кўра оласизми?
(ўйланиб. ) Ҳа, онам ҳам қайнонам ҳам оилани ҳамиша ҳамма нарсадан устун қўйяди.
Нимага журналистикага онангиз каби шўнғиб кетмадингиз?
Соҳанинг машаққати ва маъсулиятини кўзларим билан кўрганим учундир, балки. Тўғриси, журналистика менга жуда ёқади, аммо онам каби соҳада фидоий бўлолмасам керак. Аммо ҳамиша онамдек она бўлишга интиламан. Илтимос шу сўзларимни катта ҳарфлар билан ёзинг, МЕНИНГ ОНАМ ЭНГ ЯХШИ ОНА, ЭНГ ЯХШИ РАФИҚА, ЭНГ ЯХШИ КЕЛИН ВА МЕН УЧУН ЭНГ ЯХШИ ЖУРНАЛИСТ!