нилуфар сотиболдиева биография муж
Нилуфар Сотиболдиева журналистикага кириб келиши ва машҳурлик ҳаётини ўзгартиргани ҳақида
Тележурналист ва сухандон Нилуфар СОТИБОЛДИЕВА шу кунларда жуда банд. Ҳали тадбирлар, ҳали ижтимоий лойиҳалар, телевидениедаги иш фаолияти, ижодий сафарларни айтмайсизми. Қизиқ, у барчасига қандай улгураётган экан. Балки бунинг бирор сири бордир? Дарвоқе, у ҳақидаги айрим маълумотларга ҳам ойдинлик киритиш фурсати етди, нима экан дейсизми? Диққат қилинг!
– Талаб ортиб бораётган бошловчилар рейтингининг юқори поғоналарини забт этиб келаётган Нилуфар Сотиболдиеванинг журналистика соҳасига кириб келиши қандай бўлган?
– Телевидениеда иш бошлашимдан анча аввал ўзимни бошловчи сифатида тасаввур қилардим. Аммо телевидениега келишингиз билан «Мана кўрсатув ижод қилавер» дейишмайди. Тажриба орттиришингиз, билмаганларингизни ўрганишингиз керак. Менда ҳам шундай бўлди, маълум муддат «Спорт» телеканалида мухбир сифатида фаолият юритдим. Камера ортида ишлашнинг ҳам ўзига яраша завқи бор. Журналистика йўналишида алоҳида таълим олмаганман, иш жараёнида устозларим, ҳамкасбларимни кузатиб, тажриба йиғдим. Лекин ўқувчилик пайтларим ўқитувчиларим кўп айтишарди «Истеъдодинг бор» деб. Иншоларни жуда чиройли ёзардим-да. Интилдим, изландим, ҳаракатдан тўхтамадим ва ниятим амалга ошди!
– Кўп кузатганман, характерингиздаги жиҳатлар мустақил ҳаётни анча эрта бошлаганингизга ишора қилгандек гўё, балки мен адашаётгандирман?
– Ҳақиқатан ҳам шундай. Уч ёшимда отам ҳаётдан кўз юмди. Оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун елкамдаги масъулият ҳиссини 15 ёшимдаёқ англаб етдим. Ҳали мактаб ўқувчиси бўлсам-да, ўқишдан кейин боғчада ишлардим. Аввалига энага вазифасини бажардим, сўнг инглиз тилидан сабоқ бера бошладим. Аста-секин ўқувчиларим сони ортгач, репетиторликка жиддий киришдим. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига шартнома асосида ўқишга кирганимда бир қанча болалар боғчасида сабоқ бераётгандим.
– Қатъият ёшлигингиздан шаклланган экан-да?
– Ҳа! Бирор нимани мақсад қилдингизми унга, албатта, эриша оласиз, агар имкониятларингизни тўғри баҳолаб, қандай йўл тутиш кераклигини билсангиз. Қолаверса, мен кичиклигимдан ташаббускор эдим. Дўст-дугоналарим билан бирга ўйнасак ҳам тезгина барча ташкилий ишларни ҳал қилардим.
– Оилада иккита фарзандсизлар, синглингиз қайси соҳада фаолият юритади?
– Синглим болалар психологи! Менинг яқин маслаҳатчим, дугонам, кўмакчим!
– Нилуфар опа, айримлар наздида машҳурлик сизни ўзгартирган.
– Тўғри, ўзгарганман! Бусиз иложи йўқ. Машҳур бўлмаган пайтим билан ҳозиргисини таққосласам, осмон билан ерчалик фарқ бор. Аммо таниқли бўлишнинг ўзига яраша талаблари мавжуд. Истайсизми–йўқми, аввалгидек бўлолмайсиз. Хатти–ҳаракатингиз, муомалангиз, юриш–туришингиздан тортиб барча-барчасигача ўзгаради. Кимдир «Машҳурлик мени ўзгартирмади» деса ишонмайман. Тўхтанг, сиз нимани назарда тутаяпсиз ўзгардингизми деб?
– Сиз ҳақингизда ножўя гап эшитганим йўқ, демакки, бу яхши ўзгаришлар!
– «Таниқлиман» дея кўнглимга келган ишни қилолмайман. Негаки, менга эргашганлар, ҳавас қилганлар бор. Шунинг учун ҳам ҳар қандай вазиятда ўзимни назорат қила биламан. Аммо шундай пайтлар бўладики, «Ҳеч ким мен ҳақимда билмаганидами» деб қоламан. Баъзан ҳамма қатори эмин-эркин юришни истайсиз-да. Масалан, дугоналарингиз билан маза қилиб гурунглаша олмайсиз, чунки сизни кузатиб туришади. Тадбирларда рақс тушаман десангиз ҳам зимдан қараганлар кўп. Хуллас, танганинг иккинчи томони ҳам бор!
– Тадбирлардан сўз очганингиз айни муддао бўлди. Катта–катта йиғилишлар, концерт ёки байрамларда бошловчилик қиласиз, ҳаяжон бўладими?
– Биласизми, ҳаяжон йўқ деёлмайман, лекин бу кўпроқ қаерда ва қандай тадбир эканига боғлиқ. Мисол учун тўйларда у қадар ҳаяжонланмайман. Негаки, атрофимдаги санъаткорлар билан деярли кунора кўришамиз. Тадбирларда эса бир–икки марта саҳнага чиққач, ҳаяжоним йўқолади. Эҳтимол, ҳис-туйғуга берилмай ижод қиладиган даражага етмагандирман ҳали, аммо буларсиз ҳам илож йўқ, назаримда.
– Уч тилда бемалол сўзлашасиз. Шундай бўлса-да, матнни унутиб қўйган ёки адашиб кетган пайтларингиз ҳам бўладими?
– Албатта! Лекин вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламан. Устозимиз, Абдумўмин Ўтбосаров кўп айтарди: «Хато қилганингни ўзинг билдингми, буни бошқаларга билдиришинг шарт эмас! Талаффузда янглишиш мумкин, аммо тўхтаб қолмаслик керак, давом эттиравер» деб. Баъзан жиддий хато ўтиши ҳам мумкин, мисол учун кимнидир исм–шарифи ёки лавозими нотўғри айтилса. Бундай вазиятда тезгина узр сўраб, сўнг ишингизни давом эттиришингиз лозим.
– Ҳозирги бошловчиларнинг аксарияти замонавий «IPad»лардан фойдаланишаяпти, сизда ҳам шундайми?
– Йўқ! Ростини айтаман, ижод борасида қоғозга туширилган матнни афзал кўраман. Матн билан танишаётганда кўз орқали эслаб қолиш мумкин. Саҳнада бўлганимда қўлимдаги матнга кўз ташлаб олсам кифоя, қайси қаторида нима ёзилгани ёдимга тушади. «IPad»да эса бу қобилиятимни қўллай олмадим. Қурилмани тепага пастга йўналтириб туришингиз кераклиги ҳам эътиборни чалғитади. Балки ҳозирги ёшларнинг танлови бошқадир, аммо мен ўз фикримда собитман.
– Яқинда ижодкорларга нисбатан «Инсон ғор эмас» деган иборани ўқиб қолдим.
– Тўппа–тўғри айтилган гап! Куч–ғайратингиз, шижоатингиз ниҳоялаб бораётганини сезаяпсизми, ижодий танаффус олиш керак. Янги ғоялар бўлмаса-да, тиним билмай ишлайверсангиз, худдики автоматлаштирилган механизмдек бўлиб қоласиз. Ҳар қалай менда шундай, имкониятларимдан тўлиқ фойдаланиб бўлганимни англадимми, қилаётган ишимдан қониқмайман. Гарчи шу ҳолатда ҳам тадбирлар, тўй хизматларида бошловчилик қилишим мумкин, ўша–ўша матн, кайфият ҳеч нима ўзгармайди, ҳеч ким сезмайди ҳам. Аммо ўзимда норозилик бўлаверади. Йил бошидан қизғин ижоддаман, сермаҳсул меҳнат қилаяпман, баъзан бир кунда учта тадбирда иштирок этишимга ҳам тўғри келди.
– Бир кунда учта тадбир? Қандай улгурдингиз?
– Уддаладим! Лекин толиққаним ҳам рост. Бу гапимни устозларим эшитиб қолишса борми, койишади. Улар ҳамиша «Чарчадим дема, ҳар бир инсонга шундай давр бериладики, қўлдан келганча имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Кейинчалик хоҳиш бўлса ҳам имконият топилмаслиги мумкин» дейишади. Яқинда ёзги таътилга чиқаяпман, озроқ дам олиб, яна янги ғоялар билан иш бошлайман.
– Айрим ҳамкасбларингиз асосий иш фаолиятидан ташқари, фильм, клип ва сериалларда ҳам суратга тушишади. Сизга ҳам таклифлар бўлса керак?
– Ҳа, лекин унчалик кўп эмас. Бу каби таклифларга жиддий қарамайман. Чунки менда актёрлик маҳорати йўқ. Мавлуда Асалхўжаева, Достон Убайдуллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитованинг мусиқий клипларида эпизодик ролларни ижро қилганман, аммо актрисаликка даъвом йўқ. Рости, роль ўйнашни эплолмайман.
– Буржингиз эгизаклар, шундайми?
– Қаердадир «эгизаклар» дейилади, «бузоқ» буржи деб ёзилганини ҳам ўқиганман.
– Қизиқаётганим, экранда жиддийсиз, ишдан ташқарида эса хушчақчақлигингиз бор, кайфият ўзгарувчанлигиданми бу?
– Тўғри, кайфиятим тез–тез ўзгариб туради. Билмадим бу буржимга боғлиқми ёки характерга? Иш фаолиятимни янгиликлар бўлимидан бошлаганимгами, экранда жиддийлигим бор. Лекин кўнгилочар кўрсатувларда тамоман акси. Фикримча, телевидение бошловчиси қандай кўрсатув бўлишидан қатъий назар жиддийликни йўқотмаслиги лозим.
– Россиялик телебошловчи Иван Ургант билан ҳамкорликдаги чиқишингиз шов-шув бўлди.
– Ҳамкорликдаги тадбирларда ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан бир ўзим бўлмайман. Бошқа санъаткорлар ҳам иштирок этишади. Иван Ургант билан ҳамкорлигимизга Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров сабабчи бўлган. У кишининг тавсияси билан таклиф қилишди.
– Нилуфар опа, келинг қизингиз ҳақингизда суҳбатлашсак!
– Ижтимоий тармоқдаги саҳифангизга қизингиз Аманининг суратларини жойлаб турасиз, баъзи машҳурлар фарзандларини кўрсатишни исташмайди.
– Диққатимни тортгани, ҳар бир сурат изоҳига алоҳида тўхталасиз.
– Тармоқ фойдаланувчилари асосан суратларга қараб баҳо беришади. Қолдирган изоҳлари эса кўр–кўрона, тор доирада ифодаланади. Яқинда, дўстларим даврасида туғилган кунимни нишонладим. Ҳаётим фақатгина оқ чизиқлардан иборат бўлсин, деган маънода тантана учун оқ либослар мавзусини танладик. Дўст-дугоналарим билан бирга суратга тушган расмларни жойлаб, барчага ўз миннатдорчилигимни билдирсам, мендан сўрашаётганини қаранг: «Фарҳод Алимов ва Райғон Ғаниева қаерда?» Нима деб жавоб беришим керак, ўзингиз айтинг. Фарҳод билан Райҳон қувончли кунимда ёнимда бўлишди, улар билан оилавий дўстмиз ҳам. Бирга тушган расмимизни жойлаштирмаганимга шунча гап.
– Қиз фарзанди бор она сифатида тарбияда кўпроқ нималарга аҳамият берасиз?
– Биласизми, психологияга оид асарлардан бирида шундай фикрни ўқигандим: «Ўғил болани мақташ керак, қизларга эса кўпроқ тахсин айтиш». Кўпчилик бунинг аксини қилади, қизларни фақат бирор иши учун мақташади-да, ўғил болаларни шунчаки борлиги учун. Лекин бу нотўғри. Аманига кўп айтаман, «Кулишинг ўзингга ярашади», «Сочларинг жуда чиройли», «Меҳрибон қизсан» деб. Бу билан қизалоғимни сира тергамайман демоқчимасман, аксинча оилада қатиққўлман. Амани иккала бувисининг ҳам эрка набираси, аммо менда маълум чекловлар бор. Қизим ҳам бошқа болалар каби боғчага боришни ёқтирмайди. Инжиқлик қилса, бафуржа тушунтираман: «Менам сенинг ёшингда боғчага боришни истамасдим, лекин бормасанг бўлмайди. Агар инжиқлик қилсанг, мен ишга боролмайман, ишдан қолиб кетсам маош олмайман, кейин сенга ўйинчоқлар олиб беролмасам-чи» дея. Қизим билан имкон қадар катталардек суҳбатлашишга ҳаракат қиламан. Гарчи синглимнинг сўзига кўра ҳар доим ҳам тўғри тарбия усулига амал қилмасам-да, мабодо ўзим асабийлашиб турган бўлсам, қаттиқ гапириб юборишим мумкин. Лекин ўзимга келиб, қизалоғимдан кечирим сўрайман! Фарзандингизни энг яхши боғча, мактаб ёки репетиторга берсангиз ҳам, у биринчи навбатда сизга тақлид қилади. Гоҳи ўзим ҳайрон қоламан, Амани кўз қарашларим, ҳатто сўз оҳангимгача такрорлайди. Бу ҳам бахт аслида!
– Нилуфар опа, ўзингиз ният қилгандек ҳаётингиз ҳамиша оппоқ ранглардан иборат бўлсин! Суҳбат учун раҳмат!
Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.
Сотиболдиева: родители на свадьбах стали отказываться поздравлять детей
ТАШКЕНТ, 31 окт – Sputnik, Шахноза Турабекова. Улыбка телеведущей Нилуфар Сотиболдиевой знакома в Узбекистане почти каждому. Она прошла путь от спортивного корреспондента до диктора программы новостей, пока однажды не примерила амплуа ведущей мероприятий. Теперь ее можно увидеть не только в эфире, но и на торжествах.
Сколько человек в футбольной команде?
Нилуфар не скрывает, что на телевидение в 2004 году попала благодаря знакомству ее мамы с телевизионщиками. Именно мама, врач по профессии, попросила одного из сотрудников ТВ провести дочь на телевидение, чтобы ее посмотрели редакторы.
«С самого детства я всегда видела себя только в телевизоре. И благодаря маме моя мечта сбылась. В 2004 году, когда «Международный канал» расформировали, я попала на канал Sport. Меня сразу взяли, помогло еще и то, что я свободно говорила на английском языке. Ведь молодым тележурналистам предстояло общаться не только с нашими, но и с зарубежными спортсменами», — рассказала Нилуфар.
На телевидении в то время три раза в неделю с молодыми журналистами занимались самые именитые дикторы страны — Галина Мельникова, Абдумумин Утбосаров, Рано Джураева, Шухрат Каюмов. Именно после этих занятий Нилуфар попробовала себя в роли диктора.
Сотиболдиева впитывала информацию как губка и сразу же из «подающих надежду» попала в ряды лучших молодых тележурналистов страны.
«А когда взята высокая планка, главное ее удержать. Чтобы это происходило, надо постоянно развиваться, профессионально расти», — отмечает теледива.
Три раза Министерство спорта признавало Сотиболдиеву лучшим спортивным журналистом.
После канала Sport девушка работала на других телеканалах в Узбекистане. В настоящее время она трудится над запуском нового телепроекта.
Шагнуть с экрана на свадьбу
Как признается Сотиболдиева, роль ведущей мероприятий когда-то прельстила ее хорошей оплатой, когда гонорары на ТВ оставляли желать лучшего.
«Я из семьи среднего достатка. Папа умер, и поднимала нас мама. Работа на ТВ интересная, но там много не удавалось заработать. Поэтому я согласилась провести свадьбу. Для меня это был дополнительный заработок. Но гонорара за первую свадьбу хватило только на губную помаду известной шведской фирмы. Мама была категорически против и долго меня отговаривала», — вспоминает ведущая.
Сейчас Сотиболдиева считается в Узбекистане одной из высокооплачиваемых ведущих.
Почему родители не хотят поздравлять молодоженов
«Каждый живет по средствам, но все-таки есть люди, которые хотят прыгнуть выше головы. К сожалению, здесь к единому мнению не придешь», — высказалась ведущая о местных свадьбах.
«Сейчас люди не хотят говорить, говорят ведущие. Но когда от нас бегут родители, когда мама не хочет сказать любимому сыну или дочери напутственные слова, я просто в шоке, почему это стало происходить?! Еще я заметила, что раньше у нас по обычаю дастархан всегда открывал молитвой старейшина, а сейчас это может делать и ведущий торжества. Это наши традиции, мне кажется, плохо, что мы от них уходим», — делится Нилуфар.
Недавно в стране прошел проект Top-10 Uzbekistan, когда 10 самых известных и популярных ведущих провели сразу 10 свадеб в одном банкетном зале. В среднем каждый банкет обошелся в 8 миллионов сумов. По задумке организаторов, эти свадьбы могли бы служить примером того, как можно хорошо отпраздновать семейное торжество с разумными расходами.
Как понять Ивана Урганта
«Он замечательный. Мне казалось, что в первый раз он относился ко мне снисходительно. Я же больше официальная ведущая, у меня всегда более серьезный настрой. А у Ивана свой стиль ведения, он много шутит», — поделилась она.
Подобное партнерство всегда строится на импровизации, здесь важен профессионализм, а еще и диалог между коллегами.
Мамы-блогеры Узбекистана: современные и успешные
Нилуфар Сотиболдиева, @ nilufarsotiboldieva_ official
Нилуфар Сотиболдиева — известный диктор ТВ, ведущая мероприятий и торжеств. Телеведущая начинала карьеру в качестве спортивного журналиста. Блог Нилуфар разнообразен, в нем есть как кадры из рабочих процессов, так и семейные с участием дочери Амани.
Нилуфар Усмонова, @ nilufarusmonova
Узбекская певица любима и уважаема среди узбеков и народов из Центральной Азии. Воспитывает пятерых детей, у каждого ребенка есть личный блог в Instagram, которые контролируются самой Нилуфар.
Саид увлекается футболом @saidazamhon, младшие братья — Ибрагим и Сулейман — @ibragim_suleyman радуют достижениями в школе. Сафия — @safiyarakhimova и Садия — @sadiyarakhimova в блоге делятся милыми фото и cвоими увлечениями.
Севара Назархан, @ sevara_ nazarkhan
Севара Назархан — одна из самых успешных эстрадных исполнительниц в истории современного Узбекистана. В 2004 году певица заняла первое место в категории «Лучший артист Азии» всемирно известной музыкальной премии BBC World Music Award.
У Севары сын и дочь. Денгиз — @dengiz_primkul увлекается дзюдо, а Иман Анвар частенько появляется на странице блогера.
Лола Каримова-Тилляева, @lola_tillyaeva
Дипломат по образованию Лола Каримова основала два крупных благотворительных фонда: общественный детский фонд «Ты не одинок» помогает детям-сиротам, а центр социальной адаптации детей поддерживает детей-инвалидов из неблагополучных семей.
У девушки трое детей — дочери Марьям, Сафия и сын Умар. На странице редко делится фото семьи, но оставляет заметки. Читатели наблюдают за ее саморазвитием.
Диора Усманова, @ diora_ u
Диора Усманова — основательница бренда Bibiona Couture, шьет детские платья стоимостью от 200 000 до 500 000 рублей.
Диора воспитывает двоих детей — дочь Мариям — @bibionish и сына Икрама. На странице блогера много красивых фото и видео с детьми, а в stories она делится рецептами и ведет интерактивы с подписчиками.
Сабина Усманова, @ usmanova_ sabina_
Обладательница нередкой в Узбекистане фамилии — одна из топовых инфлюенсеров. Снимается в клипах и воспитывает дочь Сафию. В блоге молодой мамы запечатлены все моменты жизни от становления ее как невесты до воспитания годовалой Сафии. Ее блог читают 362 000 пользователей.
Мирзаахмедова Наргис, @ nora_ uz
Бизнес-леди реализовывала три проекта. Среди них — школа раннего развития «Карьера с колыбели», детский сад Happy Time и учебный центр «Карьера». В личном блоге придерживается слогана — «Бизнес семье не помеха» и совмещает воспитание троих детей, роль жены и успешного лидера общества.
Шахзода Пирова, @ shaxzodapirova
Шахзода Пирова — основательница организации @blago_v_mir, которая занимается сборами средств и благотворительными бранчами в поддержку детей и семей Узбекистана. Шахзода воспитывает троих детей — Гермину, Эмину и Иману. У себя на странице делится прогулками с детьми и освещает благотворительные мероприятия для своих 24 400 подписчиков.
Шахзода, @ mama. doda
Молодая жизнерадостная девушка — мама трех девочек: Ясмин, Марьям и Леян. На странице, которую активно ведет, рассказывает о жизни современной мамы, снимает смешные видео, провела «срочное совещание кудрявых» и пишет о привычках для счастья и гармонии в семье. Также разбирает детские покупки, ее блог оформлен яркими и профессиональными фото.
Лола, @ lolee_ korea
Лола родом из Ташкента, но живет в Южной Корее. Ведет блог с 2018 года. Вместе со своим мужем Мистером Ли воспитывает трех дочерей — Джимин, Даын и Даген.
В блоге делится мыслями о том, какого быть женой-иностранкой, опытом жизни в Корее и увлекательными лонгстори молодой интернациональной семьи.
Нилуфар сотиболдиева биография муж
Бугунги суҳбатдошимиз тележурналист Нилуфар СОТИБОЛДИЕВА. Хабарингиз бор, у шу йил бошида турмушга чиқди. Эл назаридаги инсонга турмуш ўртоқ танлаш борасида бир тўхтамга келиш доим ҳам лотореядан ютуқ чиққандек ҳал бўлавермайди. Умуман, оила қуриш — келажакка қўйиладиган жиддий қадамлардан бири бўлгани боис ҳам анчайин масъулиятли, синчковлик талаб қиладиган иш. Шуни инобатга олган ҳолда суҳбатимизни маслаҳат тарзида ўтказишга қарор қилдик. Бу ўз шаҳзодасини учратган қизларга асқотса ажабмас! |
Нилуфар СОТИБОЛДИЕВА: — Эътибор бериш керак бўлган бирламчи омил — феъл-атвор. Бу орқали қаршингиздаги инсоннинг тўлақонли портрети ҳосил бўлади. Шахсан ўзим атрофимдагилар билан биргина мулоқот ва айтилган сўзининг устидан нечоғлик чиқа олишига қараб, муносабатларни давом эттираман ё нуқта қўяман. Демак, шахсий тажрибаларимдан келиб чиққан ҳолда маслаҳатлар беришни бошладим.
1. Авваламбор, бўлажак куёвнинг феъл-атворига, шахс сифатида қанчалик шаклланганига эътибор беринг! Сабаби, у оила бошлиғи, бўлажак фарзандларингизнинг отаси сифатида чуқур ҳурматга лойиқ бўлиши керак.
2. Ота-онасини қанчалик ҳурмат қилади? Буни йигитнинг гап-сўзи, оиладаги вазиятларни тасвирлашидан билиб олиш мумкин. Кун давомида оиласига қанча вақт ажратишини ҳам назардан четда қолдирманг!
3. Меҳрибон, ғамхўр бўлсин! Бундай жиҳатларга эга инсон ҳар бир қизнинг орзуси. Нечоғлик меҳрибонлиги йигитнинг сизга нисбатан муносабатида намоён бўлади. Бир неча бор ёрдам сўраб кўринг-чи, «лаббай» деб жавоб бера олармикан? Эркак кишининг оиладаги вазифаларидан бири, бу — боқувчилик. Шундай экан, қўли очиқлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади.
4. Соғлом турмуш тарзига қанчалик риоя қилишини текширганмисиз? Соғлом оила, бу — аввало соғлом фарзандлар дегани! Уларни эса соғлом ота-она дунёга келтира олади. Бу масалада нафақат она, балки отанинг ҳам зиммасига катта масъулият юкланади.
5. Дўстлари кимлиги билан ҳам қизиқинг! Бежизга «Дўстларинг кимлигини айт, мен сенга кимлигингни айтаман!» дейишмайди. Қолаверса, дўстлари кўп инсон киришимли бўлади.
6. Болажонлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жиянлари, атрофдаги бошқа болалар билан муносабатидан қанчалик болажонлигини пайқаш мумкин. Худди шу муносабатни келажакда фарзандларигизда ҳам кўрасиз!
7. Кашфиётчи, уддабурон ва романтиклигига аҳамиятли бўлинг! Сизга кутилган ва кутилмаган вазиятларда антиқа ечимларни топиб бера олсин. Ўзимдан келиб чиқсам, тўйимизга икки ҳафта қолганда турмуш ўртоғим «Тўйимизни оролда ўтказамиз!» деган. Бу мен учун ҳам кутилмаган, ҳам ёқимли янгилик бўлган.
8. Ўқиш билан уқишнинг фарқи бор! Шундай экан, фақатгина қаерда ўқигани эмас, қанчалик уққанини ҳам синаб кўринг! Қолаверса, ўз йўлини топган, иши тайин, оиласини ҳар томонлама бемалол таъминлай оладиган инсон кимга ҳам ёқмайди, дейсиз!
9. Йигитнинг узоқни кўра билиши — сизнинг ярим ютуғингиз. Фақат бугунини ўйлаб яшайдиган йигитлар ҳам талайгина учрайди. Улкан мақсадларни кўзлаган куёвни танласангиз, мақсадга мувофиқ бўлади!
10. Ўзига ишонсин! Эркак киши оила бошлиғи бўлгани сабаб, оила аъзолари унинг ортидан эргашади. Фақат ўзига ишонган эркакгина бунинг уддасидан чиқа олади. Қийин вазиятларда кимнингдир қўлига қараб эмас, ақли билан ечим топа биладиган бўлсин.
11. Ҳаётингизни қизиқиш ва фаолиятингизни ҳурмат қиладиган инсон билан боғланг. Ҳар бир қизнинг оиладан ташқари ўз қизиқишлари бўлади. Шунингдек, бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун вақти-вақти билан дўстлар даврасида бўлишни хоҳлаши мумкин. Лекин буни кўпчилик эркаклар қўллаб-қувватламайди. Уларнинг фикрича, вақтини фақат уйда ўтказадиган аёл эркак киши наздида ИДЕАЛ. Иккита комил инсондан идеал оила барпо бўлади. Идеаллик нисбий тушунча бўлса ҳам, инсон доим мукаммалликка интилиши лозим. Масалан, менинг турмуш ўртоғим ҳамма қизиқишларимни ҳурмат қилади. Дўстларим билан учрашишни ихтиёр этсам, ҳатто ўзи бош ташкилотчига айланади.
12. Кўпчилик йигитлар «боғча боласи»ни афзал кўришади. Аниқроғи, ёш қизга уйланиб, уни худди боғча боласини тарбиялагандек тарбияламоқчи бўлишади. Назаримда, киши иккинчи ярмини борича қабул қилишни ўрганиши керак. Дунёда идеал инсоннинг ўзи йўқ, демак, рафиқангизнинг камчиликларига ҳам ютуқлари сингари бирдек кўникинг!
13. Фақат гапиришни эмас, балки атрофдагиларни тинглашни ҳам биладиган бўлиши лозим. Буни бевосита сиз билан бўлган мулоқотдан билиш мумкин. Фақат ўзининг ютуқларини гапириб, ўз «мен»ини олға сурадиган эмас, балки сизни ҳам тинглашни билсин. Йўқса, у оила қургач, сўзларингизга қулолқ тутмай, илтимосларингизни ерда қолдириши ҳеч гап эмас.
14. Дидсизлик ҳам муросасизликнинг сабабчиси бўлиб қолиши мумкин. Куёвнинг дидини кийиниши, қандай дам олиши ва шунга ўхшаш воситалар орқали билиш мумкин.
15. Камтарлиги, жиддийлиги, қатъиятлилиги, иродалилиги ва албатта ширинсўзлиги ҳам назардан четда қолмасин-а! Кунига камида уч маротаба ширин сўзини сиздан аямасин (кулади). Ахир аёллар қулоғи билан севади-я!
16. Юқоридаги жиҳатларга эга бўлса-ю, эътиборли бўлмаса чатоқ! Эътиборсизлик энг мустаҳкам севгининг ҳам дарз кетишига олиб келиши ҳеч гап эмас.
17. Ёлғонига ишониб қолманг! Чунки ёлғон билан бошланган оила охиригача шундай давом этади. Яна бир гап, ҳурматли қизлар, оиладаги «келин» деган номингизни «изқувар»га алиштирманг. Бу билан ҳеч нимага эришмайсиз! Чунки ҳар бир одамнинг ўз сирлари бўлади. Уларни «кашф этиб», асабингиз бузилгани қолади, холос. Муносабатлар мустаҳкам бўлишида икки инсоннинг бир-бирига бўлган ишончи катта аҳамиятга эга. Шахсан ўзимга келсак, тўйдан аввал ҳам, кейин изқуварлик қилмаганман.
18. Вафодорлик муҳим! Бу ҳар бир инсоннинг виждонига ҳавола. Лекин вазиятлар орқали сизга қанчалик садоқатли эканини билиш мумкин. Ўзимдан келиб чиқсам, турмуш ўртоғим қўнғироғимга ўз вақтида жавоб беради. Йўқса, қайтиб қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтиради. Бордию қўнғироқларингизга тинимсиз равишда жавоб ҳам, изоҳ ҳам беришни истамаса, муносабат ҳақида ўйлаб кўриш керак деб ҳисоблайман.
19. Сўзлашув маданияти ҳақида ҳам унутманг! Нафақат сиз, балки атрофдагилар билан ҳам гаплашаётганида оғзидан боди кириб, шоди чиқмаслигига эътибор беринг. Маданиятли оилада тарбия топган инсонда бундай камчилик бўлмайди.
20. Текширув зарар қилмайди. Қаерда ўқиши ё ишлашини билсангиз, ҳеч кимга сир бой бермай йигитни суриштирсангиз бўлади. Сабаби, дўстлари ё ҳамкасблари орасида қанчалик ҳурматга сазоворлиги, улар билан муносабати ҳам унинг қандай инсонлигини фош этади.
Куёв танлашда энг асосийси, юрагингингизга қулоқ тутинг! Боиси кўнглингизга хуш ёқмаган, дунёқарашингиз икки хил бўлган инсон билан бирга яшаб кетолмайсиз. Янги ҳаёт остонасида турган қизларимизга оилавий бахт, турмушга чиқмаган гўзалларимизга эса ўз орзусидаги шаҳзодасини учратишини тилайман!